Ассалому алайкум! Қиёмда сажда оятидан сўнг рукъуга кeтилади. Бунда рукъу тиловат саждаси ўрнига ўтадими?
Ва алайкум ассалом! Фатаво Татархонияда : “Намозхон намозда сажда оятини ўқиса ва у сурани охирида бўлса, хоҳласа тиловат ояти учун сажда қилади, хоҳласа рукуъ қилади”. Абдуллоҳ иб Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Аъроф, Нажм, Иншиқоқ, Исро ва Алақ сураларини ўқиса ва охирида сажданинг ўрнига рукуъ қилишни ирода қилса, қилган рукуъси тиловат саждаси ўрнига ўтади. Агар тиловат саждасини ўзини қилса, қайтиб турганида бошқа сурани қўшиб қўйсин" дейилган. Мусаннаф ибн Аби Шайба “Дуррул мухтор” китобида: "Сажда оятини ўқиб, ортиданла рукуъ ва сажда қилса, тилорват саждаси ўрнига ўтади. Ният қилмасада" деганлар. Валлоҳу аълам!