Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳожи аканинг фатвоси

18:27 / 28.05.2017 | Jasurbek | 4255

Ассалому алайкум! Бир акамиз биз яшаётган давлатга келган эди, бугун бир ой бўлди. У акага бир хожи ака, “сиз мусофирсиз жума намозини ўқишингиз шарт эмас, намозларни қаср қилиб ўқийсиз” деб айтибди. Ҳожи акани гапига кириб, жума намозларини ўқимай пешин, аср ва хуфтон намозларини қаср қилиб ўқиб юрган экан. Хожи акани фатволари тўғрими? Мен у акага сиз муқимсиз намозларни тўлиқ ўқиб, жума намозларни ҳам ўқинг дедим.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳожи ака илмсизлик билан фатво берибди. Ўқимаган жума ва қаср қилган барча намозларининг гуноҳи ўша ҳожи аканинг зиммасида бўлади. Ким бўлса ҳам бирор борган жойида 15 кеча кундуз туришни ният қилса, шаръан муқим ҳисобланади. Халқ тилида “мусофир, ғариб, бу юртга бегона” деб номланса ҳам. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat