Ассалому алайкум! Муроджон биродаримиз “эр хотинининг сутидан ичиб қўйса нима бўлади” дeган саволига сизлар бошқа масалага жавоб бeрибсизлар. Илтимос биродаримизнинг саволларига жавоб бeрсаларингиз. Менм ҳам шу нарсани сўрамоқчи эдим.
Ва алайкум ассалом! Эр хотинининг сутидан ичиб қўйса, қанча миқдорда ичса биринчи жавобимизда келтирганимиздек ўшанча миқдорда ҳаром нарсани ичган бўлади. Бу ичиши никоҳга ҳеч қандай таъсир қилмайди. Никоҳ бузилмайди ҳам, талоқ ҳам тушмайди. У ерга тилни теказишни ҳеч қандай зарари йўқ. Валлоҳу аълам!