Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Иймон ўгириш

05:06 / 11.05.2016 | Sardor | 2992

Ассаламу алайкум! Аллоҳ илмимизни зиёда қилсин. Савол-жавобларимизни инсонларга фойдали қилсин! Сизлардeк илм эгалари кўпайсин. Оғир дардга чалиниб, ёки қаричиликданми, ўлим тўшагида ётганларга «ИЙМОН ЎГИРТИРИШ» деган амалиёт эшитдим. Тўғриси бунақасини эшитмагандим. Шу амалиёт ҳақида хабарила борми ва у шариатимизга тўғри кeладими? Уйдигилага тeзроқ eтказишим кeрак.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Муҳтазарни ўнг ёнбоши ила қиблага юзлантириш суннатдир. Чалқанча ётқизиш ихтиёр қилинган. Шаҳодат талқин қилинади. Муҳтазар(ўлимга юз тутган шахс)га нисбатан қилинадиган мустаҳаб ишлар: 1. Муҳтазарни суннатга биноан, ўнг ёнбоши билан қиблага қаратиб ётқизилади. Чунки вафот этганидан кейин худди шу ҳолда қабрга қўйилади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом Байтуллоҳ ҳақида: «У сизнинг тиригингизнинг ҳам, ўлигингизнинг ҳам қибласидир», деганлар. Имом Ҳоким Абу Қатодадан қилган ривоятда қуйидагилар айтилади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келиб, Баро ибн Маърур ҳақида сўрадилар. «У вафот қилди. Молининг учдан бирини сизга васият қилди. Муҳтазар бўлганида қиблага юзлантиришга васият қилди», дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Соф табиатни топибди. Унинг учдан бирини боласига қайтардим», дедилар». Агар бунинг иложи бўлмаса, уни чалқанча ҳолида юзи ва икки оёғини қиблага қаратиб ётқизилади ва оёқлари қиблага бўлиб қолмаслиги учун тиззаларининг остига бирор нарса қўйиб, кўтариб қўйилади. Чунки ушбу ҳолатда унинг жағини танғиш, кўзини юмдириш осон бўлади. Маййит қотганда букилиб қолмайди. 2. Муҳтазарга «Лаа илааҳа иллаллоҳу»ни айтиш талқин қилинади. Ҳанафий мазҳаби уламолари: «Маййитни лаҳадга қўйгандан кейин ҳам ушбу калимаи тавҳид талқин қилинади», деганлар. Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жон таслим қилаётганларингизга «Лаа илааҳа иллаллоҳу»ни талқин қилинглар», дедилар». Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган. Ўлим олдида турган шахснинг ёнида ҳозир бўлган кишилар овозларини чиқариб «Лаа илааҳа иллаллоҳу»ни айтиб туришлари ҳукми мана шу ҳадиси шарифдан олинган. Муҳтазарга «Шу калимани айт», деб мажбур қилинмайди. Жон аччиғида «Айтмайман», деб юбориши, юз ўгириши ёки бошқа ноқулай ҳолат пайдо бўлиши мумкин. Шунинг эътиборидан, ҳозир бўлганлар ўзларича овозларини чиқариб айтиб туришади. Муҳтазар ҳам айтса, тўхташади. Охирги сўзи калимаи шаҳодат бўлган инсон бахтли бўлади. Муҳтазар калимаи шаҳодатни айтгандан кейин яна бошқа гап айтса, ҳозир бўлганлар яна калимаи шаҳодатни айта бошлайдилар. Хуллас, нима бўлганда ҳам, муҳтазар ўз ихтиёри билан охирги сўз сифатида калимаи шаҳодатни айтишига эришишга ҳаракат қилинади. 3. Бу ҳолатдаги ишларни муҳтазарнинг энг яқин ва яхши кўрган кишиси, унга қандай муомала қилишни яхши биладиган одам қилиши керак.("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat