Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз

21:25 / 30.12.2021 | Ummu Abdulloh | 1042

Ассалому алайкум! Яқинда ўғлим оператсия бўлди. Сийдик қопига катетр қўйилди. Сийдиги шленка орқали селофан пакетга тушиб туради. Шу хонада намоз ўқисак бўладими? 2. Ўзим 9 ойлик ҳомиладорман. Яқиндан бери чап тиззам оғриб қолди. Докторга кўрсатсак, ҳозирги ҳолатимда дори ёзиб беролмас экан, рентген ҳам мумкинмас экан. Туққанимдан сўнг даволансам бўларкан ин шаа Аллоҳ. Ҳаракатни чеклаб туринг деди. Намоз ўқисам оғриқ кучайиб кетяпти. Шунга ерга таяниб ўтириб туриб амаллаб ўқияпман, шу дурустми, акс ҳолда оғриқ янаям кучайиб кетяпти. Оғриқдан олдин кунига 3 кунлик қазо намоз ўқирдим. Ҳозир оғриқдан ўқиёлмай қолганимдан жудаям афсусдаман, атай баҳона қилаётган тушкунликка тушиб қоляпман. Нима қилай ўтириб бўлса ҳам қазо намозларимни ўқишни давом эттирайми ёки туғруқдан сўнг даволаниб кейин ўқийми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Намоз ўқийдиган жойингиз пок бўлса бўлади.

2). Тик туришга қодир бўлиб, рукуъ ва сажда қилиш узрли бўлиб қолса, ўтириб имо қилиш маҳбубдир.

Рукуъ ва сажда қила олмаса-ю, тик туришга қодир бўлса ҳам, ўтириб, имо билан намоз ўқийди. (Кифоя китобидан)

 Агар рукуъ ва сажда қилиш билан касаллигингиз зиёда бўлаётган бўлса ўтириб ўқисангиз бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat