Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарз ҳақида

05:20 / 11.05.2016 | Дилмурод | 2808

Ассалому алайкум! Устозлар, мен бир инсонга 2ойга қарз бергандим. У шу муддатда қилиб бераман деб ваъда берган эди. Қайтариш муддати яқинлашганда йўлим тушиб олдига кирдим. У менга ўз дардларини айтиб раҳмимни келтириб ташлади. Кейин мен “шу қарз сенга” дедим. Лекин у “йўғе катта пул, мен қайтараман” деди. Орадан озгина вақт ўтиб “ўшанда қайтараман дегандиз, мени ўзимга зарур бўлиб қолди” десам, у “менга бериб юборгандиз, яхшилаб эсланг” деди. Саволим шуки, шу қарзни қайтиб олсам бўладими? Агар ўша раҳмим келганда “сенга ҳадя” деган бўлсамчи? Унда нима қилишим керак?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! “Йўғе катта пул, мен қайтараман” деган гапи ҳадяни рад қилиш ҳисобланиб, бориб ундан пулларингизни олишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat