Ассалому алайкум! Ҳали эсини танимаган кичик фарзанди бор аёлга уйланган киши, шу боланинг ҳужжатида отасининг исми дeган жойига ўз исмини ёздиришга ҳаққи борми? Ҳақиқий отаси эмаслигини яширишгачи?
Ва алайкум ассалом! Балоғатга етгунча яшириши мумкин. Ундан кейин эса, жоиз эмас. Чунки бунга шариатдаги меърос каби муҳим масалалар боғлиқдир. Қолаверса қиёмат кунида ҳам фарзанд ўз отасининг исми билан чақирилади. Валлоҳу аълам!