Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, масалага ойдинлик киритиб берсангизлар. Бир аёлнинг эри 4 та одам билан ичиб ўтирганда, хотини келиб ароқни тўкиб ташлагани учун, уларнинг олдида хотинига “сен 4 талоқсан” деб айтган бўлса, бунинг ҳукми қандай бўлади? Савол ножоиз бўлса узр. Сўраб беришни илтимос қилишган эди. Аввалдан ташаккур.
Ва алайкум ассалом! Уч талоқ тушиб, гуноҳга қўл урган бўлади. Уч талоқнинг ҳукмини “Излаш хизмати”дан фойдаланиб билиб оласиз. Валлоҳу аълам!