Ассалому алайкум! Менинг ёшим 29да оилалиман 2 нафар фарзандим бор. Мана турт ойдурки аёлим уйдан кетиб колди. У мен билан яшагиси йук экан. Бунга сабаб якинда бошимга бир иш тушган эди, лекин мен ишларимни ижобий хал килдим. Мен узимга яраша ичкиликдан, чекишдан ва хар хилги харом ишлардан йирокда юрадиган йигитман. Ислом дини тугрисида 10 ёшимдан бошлаб маълумотга эга булганман. Уртамиздаги никох бузилиб кетса охиратда буни жавоби кай даража эканлигини хам биламан. Лекин у ва унинг Хаж амалларини бажариб Оллохни уйини зиёрат килиб келган ота-онаси тушунишмаяпти. Мен 2 нафар фарзандимни келажагини уйлаб шу кунгача сабр килиб келдим. Лекин менинг хам уз аёлимга нисбатан кунглим совиб кетди,сабаби эрининг бошига мусибат тушган ташлаб кетган аёл билан яшаш кийиндир. Сиздан илтимос менга тугри йул курсатиб маслахат беринг. Жавобингиз учун олдиндан рахмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Биз доимо оилани бузмасликка чақирамиз. Аммо ҳар ким ўзидан ўтганини ўзи билади ва ўзи ҳал қилади.