Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, шундай жума намозига борганимда, домулло шундай деди: Ислом тибкида уйланмаган йигит зино қилса 100 дарра урилади. Бу ерда фақат йигит билан қизни жинсий алоқа қилиши яъни бир-бири билан қўшилиши назарда тутилганми? Ёки йигит қизни бирор жойидан ушласа ҳам ёки шунга ўхшаш нарса қилса ҳам 100 дарра уриладими?
Ва алайкум ассалом! У ерда биринчиси назарда тутилган. Иккинчисининг жазоси ҳам бундан кам эмас. Валлоҳу аълам!