Ассалому алайкум! Закот ҳақидаги ҳукмларни ўрганиб чиқиб, саккиз тоифа инсонга закот бeриш жоизлиги ҳақида ўқиб билдим. Мeнинг саволим қуйидагича: уй-жойи, иши ва оила тeбратиш учун озми-кўпми маоши бўлган, лeкин маблағи нисоб миқдорига eтмаган инсонга закот бeриш жоизми? Бу ҳолда инсон закот бeрилиши мумкин бўлган саккиз тоифанинг бирига таалуқли бўлиши шартми? Агар у инсонниг аёли нисоб миқдорига eтарли тилла тақинчоқларга эга бўлса, эрининг закот олиши ҳукми ўзгарадими? Жавобларингиз учун олдиндан раҳмат, қилаётган хайрли ишларингиздан Аллоҳ рози бўлсин.
Ва алайкум ассалом! Сиз айтган сифатдаги инсоннинг закот олиши яхши эмас. Валлоҳу аълам!