Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фоизга уй олганман

10:18 / 03.07.2016 | farhod | 3547

Ассалому алайкум! Мeн шариатда рухсат этилмаганлигини билсамда бир нeча йил олдин банкдан фоизга пул олиб ўзимни пулимга қўшиб уй олганман. Аллақачон пулни тўлаб бўлганман. Энди тавба қилдим. Ўша уй мeнинг ортиқча мулким ҳисобланади. Тавбам ҳақиқий бўлиши учун уйни сотиб фоизга олинган пулни муҳтожларга тарқатишим кeракми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бундай қилиш шарт эмас. عَنْ أَنَسٍ  رضي الله عنه  أَنَّ رَسُولَ اللهِ  صلي الله عليه وسلم قَالَ: َللهُ أَشَدُّ فَرَحًا بِتَوْبَةِ عَبْدِهِ حِينَ يَتُوبُ إِلَيْهِ مِنْ أَحَدِكُمْ كَانَ عَلَى رَاحِلَتِهِ بِأَرْضِ فَلَاةٍ فَانْفَلَتَتْ مِنْهُ، وَعَلَيْهَا طَعَامُهُ وَشَرَابُهُ، فَأَيِسَ مِنْهَا فَأَتَى شَجَرَةً فَاضْطَجَعَ فِي ظِلِّهَا قَدْ أَيِسَ مِنْ رَاحِلَتِهِ، فَبَيْنَا هُوَ كَذَلِكَ إِذَا هُوَ بِهَا قَائِمَةً عِنْدَهُ فَأَخَذَ بِخِطَامِهَا ثُمَّ قَالَ مِنْ شِدَّةِ الْفَرَحِ: اللَّهُمَّ أَنْتَ عَبْدِي وَأَنَا رَبُّكَ، أَخْطَأَ مِنْ شِدَّةِ الْفَرَحِ. رَوَاهُ الشّيْخَانِ وَالتِّرْمِذِيُّ Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Аллоҳ таоло бандаси тавба қилганида бирингизнинг улови устида шароби ва таоми билан кимсасиз биёбонда қочиб кетса, ундан умидини узиб, бир дарахтнинг тагига бориб, соясида ётганда, уловидан умиди батамом узилиб бўлганида, ана шу ҳолатдалигида қараса, у (улов) олдига келиб турган бўлса, жиловидан тутиб, ўта хурсанд бўлиб кетиб, «Аллоҳим! Сен бандамсан! Мен Роббингман!» деб юборганидан ҳам кўра кўпроқ хурсанд бўлади. У хурсандчиликнинг шиддатидан хато қилган эди», дедилар». Икки шайх ва Термизий ривоят қилганлар. Шарҳ: Банда тавба қилганида Аллоҳ таоло ниҳоятда хурсанд бўлар экан. Бу хурсандликнинг чеки бўлмас экан. Саҳрода устига таоми ва шароби ортилган улови йўқолиб қолган одам тамоман умидини узиб, тақдирга тан бериб ётибди. Бошини кўтариб қарасаки, йўқолган улови олдида турибди. Қаттиқ хурсанд бўлганидан «Аллоҳим! Сен Роббимсан! Мен бандангман!» дейиш ўрнига «Аллоҳим! Сен бандамсан! Мен Роббингман!» деб юборар экан. Банда тавба қилган чоғдаги Аллоҳ таолонинг хурсандлиги эса ана шу одамнинг хурсандлигидан ҳам кучлироқ бўлар экан. Шунинг учун ҳар бир банда тавбага шошилмоғи лозим. عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا أَنَّ رَسُولَ اللهِ  صلي الله عليه وسلم قَالَ: يَا أَيُّهَا النَّاسُ تُوبُوا إِلَى اللهِ، فَإِنِّي أَتُوبُ فِي الْيَوْمِ إِلَيْهِ مِائَةَ مَرَّةٍ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй одамлар! Аллоҳга тавба қилинглар! Албатта, мен ҳар куни Унга юз марта тавба қилурман», дедилар». Муслим ва Термизий ривоят қилганлар.(“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat