Ассалому алайкум! Мени акам ошпаз тўйларда ош қилади. Тўй тугагандан сўнг уйимизга тўйдаги ошдан олиб келади албатта уйимизда у ошдан ҳамма ейди. Шу ошдан биз ейишимиз тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Эгасини розилиги билан бўлса, жоиз. Чунки ош қилгани учун алоҳида ҳақини олади. Қолаверса ошпазларда кўп гўштларни эгасидан яшириб олиб кетишлар бор. Бу ҳам ҳалол эмас. Валлоҳу аълам!