Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тарози ҳақида

20:20 / 21.05.2016 | xamzabek | 2366

Ассалому алайкум! Танишларим Москвада метал олди-сотдиси билан шуғулланишади. Каттароқ миқдордаги юкни тарозига тортмасдан икки томон келишишади, сотувчи томон ҳам келишилган миқдорга рози бўлса, сотиб олгандан сўнг заводдаги тарозида ўлчаб топширишганда, келишилган миқдордан ортиб қолади. Шу ортиб қолганини олиб кетса ҳалол бўладими? Ёки қайтариб берган афзалми. Аллоҳ рози бўлсин сизлардан.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Савдонинг бошида “Шу туриши неча пул” деб келишса, ошгани ҳам унга. Агар “Бу ерда фалонча тонна, килоси фалончадан” деб келишса ва ундан ортиқ чиқса ортиғини қайтариб бериш вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat