Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жасадни ювиш

12:15 / 22.05.2016 | AbdulMujiyb | 3193

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, рухсатингиз билан «Омина» журнали 1435, Рамазон, 9-сони 16-17- бетлардан иктибос келтирсам:
Бир куни Асма бинти Умайс розияллоҳу анҳо кўргани келди. Фотима розияллоҳу анҳо Асмага секингина:
«Аёлларга қилинадиган нарсани ёқтирмайман. Устига бир кийим ташлаб қўйилади. Бу уни васф қилиб туради», дедилар.
«Эй Расулуллоҳнинг қизи, мен сенга Ҳабашистонда ўзим кўрган нарсани кўрсатайми?» деди.
Асма Ҳабашистонга ҳижрат қилганлардан эди. Фотима розияллоҳу анҳо:
«Қани, кўрсат-чи», деди.
Асма хурмонинг хўл шохидан олиб келишни сўради. Уни эгиб, сўрининг устига ўрнатиб, тобут қилиб кўрсатди. Сўнгра унинг устига кийим ташлади.
Буни кўрганда Фотима розияллоҳу анҳо табассум қилди. Ўша кундан бошқа вақтда табассум қилмаган эди. Кейин Асмага синиқ овоз билан:
«Бу қандай ҳам яхши ва қандай ҳам гўзал! Аёл киши эркак кишидан ажраб туради. Сен мени сатр қилганингдек, Аллоҳ сени сатр қилсин. Агар ўлсам, мени Али билан сен ювгин. Бошқа ҳеч ким устимга кирмасин», деди» (Ибн Саъд «Тобақот»да келтирганлар). савол: Аёлини жасадини эри ювиши мумкинми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! У масалада тўрт мазҳаб уламолари ихтилоф қилганлар. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ “Мумкин эмас. Али розияллоҳу анҳунинг Фотима розияллоҳу анҳонинг ювишлари ўзларига хос бўлган ишдир" деганлар. Али розияллоҳу анҳу бу ишни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг : “Қиёмат куни ҳар бир сабаб ва насаб узилади. Менинг сабабим ва насабим бундан мустасно” деган ҳадисларига асосан қилганлар. Яъни аёл ўлса, аёл билан эрнинг орасидаги алоқа узилади. Юқоридаги ҳадисда “менда узилмайди” деган гапга ишора қилганлар. Сиз келтирган иқтибосдаги гап, кафанланган ҳолатдаги аёл устига нарса ташлаб қўйиш билан кифояланмай, балки бешик каби унинг устига нарса ёпиш афзаллиги ҳақида бўлган. Ҳозир барча мусулмонлар шундай қиладилар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat