Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дуони ижобат бўлиши

22:11 / 02.08.2022 | Salol | 1386

Ассалому алайкум! Яқинда фалокат бўлиб мошинам автохалокатга учради, хар куни бомдод ва шом намозидан кейин 3 мартда «БисмиЛляхи ллязи ля ядурру маасмихи шайун филь арды ва ля фи ссамаи ва хува Ссамиуль Алим» дуосини қолдирмасдан ўқийман бало офат келмасин деб, бу хақида Рухий тарбия аудио китоб 2-жуз <кун тартиби> мавзусида шу дуо хакида эшитганман. Ким шу дуони бомдод ва шомдан кейин ўқиса аниқ бало етмиди диганлар. Бу бўлган автохалокат хикматини тушинмаяман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ушбу зикр ва дуолар Аллоҳнинг изни ила турли бало ва офатлардан омонда бўлишга сабабдир. Магарам Аллоҳ истаган ишлар мустаснодир. Кимга ушбу калималарни бардавом айтиб юришига қарамай бирор мусибат етса, билсинки бу Аллоҳнинг қадаридаги синов бўлиб, бу ишда ўзининг ҳикмати бордир. Икрима Ибн Аббосдан ривоят қилади: يَحْفَظُونَهُ مِنْ أَمْرِ اللَّهِ (Уни Аллоҳнинг амри ила ҳифз қилиб турурлар) яъни, фаришталар уни олди ва ортидан ҳимоя қилиб турурлар, магарам Аллоҳнинг қадари келса уни холи қолдирурлар”, деди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat