Ассалому алайкум! Излаш хизматидан топаолмадим. Ҳурматли устозлар, ота-она қилган гуноҳларига фарзандлари бу дунёда қийинчилик кўриб касри урадими?
Ота-она ҳолол йўл билан ризқ топмаган бўлса, фарзанд ва яқинларига нима ёмонлик келади? Бошқа одамларни хақларини поймол қилган ота-она, ўз фарзандларини ризқига хиёнат қилган бўладими? Узр саволларим қисқа бўлмади, Аллоҳ илмингизни янада зиёда қилсин.
Ва алайкум ассалом! Ҳар бир нарса, у мева бўладими, гиёҳ бўладими, ёки сув барчалари алоҳида хусусият, фойда ва зарар таъсирига эгадирлар. Аллоҳ таоло уларни шундай қилиб яратган. Ҳалол ва ҳаромда ҳам шундай. Валлоҳу аълам!