Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Узрлиманми?

10:16 / 18.10.2017 | Azizbek | 4983

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, мен сизларга яна савол йўллаяпман, саволим такрорий бўлса узр сўрайман. Шамоллаган (гаймарит бўлган) одамни бурнидан сув келса (йиринг аралаш бўлса) тахорат кетишини билдик. Бундай одам узрли бўладими десам, бундай инсонда йиринг аралаш сув келиб туриши доими давом этиб турса, яъни тахорат олишни бошлаганидан тўрт ракат намоз вақтида пок туролмаса соҳиби узр ҳисобланади дебсизлар. Мени холатимда сув келиши доими эмас лекин намоз ўқиганда руку қилсам айниқса сажда қилганимда кўпинча келади. Лекин бирарда бир келмайди, шунда ҳам ундан кейинги фарзними суннатними ўқисам келиб қолади (намоздан ташқари пайтларда ҳам келади). Саволим ҳар намозга алохида тахорат оламанми? Фарзга алохида суннатга алохида яна кўп йиллик қазо намозларим бор эди уларни хар куни ўқирдим энди хар бир қазо намози учун тахорат олиш машаққат туғдириб ўқиёлмаяпман айниса масжидда жамоат билан бирга намозларни ўқиёлмаяпман (жумадан ташқари) уйда ўқияпман. Қуръон ўқишим хамда уни ёдлашим ҳам анча сустлашиб кетяпти. Илтимос батафсил малумот берсангизлар. Яна бир савол ўша бурнимни тешигига (факат биттасидан келади) пахта тиқиб олсам ташқарига суви чиқмаса тахоратим кетмайдими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бурунга пахта тиқиб, хоҳлагнизча намоз ўқинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat