Ассалом алайкум! Ибодатларда давомий туриш ва қилган гуноҳларга тавба қилгандан сўнг яна гуноҳга қайтмаслик учун қанақа амаллар қилиш кeрак? Гоҳи ўйлайман ўша гуноҳларимдан хабардор инсонлардан узоқлашишим ёрдам бeрармикан дeб? Ёки мeн тўлиқ тавба қилолмаётганмиканман дeб?
Ва алайкум ассалом! Гуноҳларингиздан хабардор инсонлардан узоқлашиш эмас, балки айни ўша гуноҳга олиб борувчи дўстлар, сабаблар ва муҳитлардан узоқлашиш керак. Уламоларимиз тавбани қилиб, яна гуноҳда давом этувчиларни ботқоқда туриб, ювинувчи кишига ўхшатадилар. Қанча ювинмасин, яна балчиққа булғаниб қолаверади. Шунинг учун аввал ботқоқдан чиқиб, кейин ювиниш керак. Валлоҳу аълам!