Ассалому алайкум! Ман 5маҳал намоз ўқийман, рўза тутаман, зикр қилиб юраман иложи борича, одамларга яҳшилик қилишга уринаман ҳар доим риёкорликдан қочишга ҳаракат қиламан, шариатни қоидаларига риоя қилишга уринаман, кўп суннатларни адо этишга ҳаракат қиламан, харомдан тийиламан атрофдаги яқинларим ҳам мани жуда тақводор деб аташади лекин мани ичимда жуда ҳам ямон ҳаёллар келади ман ўзимни мунофиқ деб ўйлайман рости ҳам балки шундайдир лекин ман шу нарсадан қийналаман ман ҳақиқий иймонни топишни ҳоҳлайман кечалари таҳажжудларга ҳам тураман нима десам ман Аллоҳдан умид қиламан лекин қўрқмай қолдим деб уйлайман дуоларимда ҳам чин дилдан дуо қилмай қўйдим намозни илк бошлаган пайтларимда лекин жуда ҳам бошқача эди ҳозир бўлса шунчаки дуо қиламан ҳолос ман аслида қандай инсонлигимни ўзим ҳам билмай қолдим илтимос ёрдам беринглар базида ота-онамга ҳам ямон муомала қиламан лекин буни айнан сабаби яқинларимнинг шариатга бепарволиги учун уларга ўргатимчалик қиламан буни ямонлигини ҳам биламан лекин ўзимни тиёлмайман аслини олганда ҳаётдан мазмун юқотиб қўйдим қандай яшашни билолмай қолдим манга йўл кўрсатинглар жуда қийналаяпман.
– Ва алайкум ассалом! Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳулар ҳам умрларининг охиригача “Мен мунофиқ эмасманмикан” деб ўтганлар. Сиз ҳамма ишда шариатга амал қилаверинг бўлди. Ҳаётда бирор нарсани режалаштиринг ва ўшанга интилиб ҳаракат қилинг. Булар бекорчиликдан. Валлоҳу аълам!