Ассалому алайкум, муҳтарам Шайх Ҳазратлари!Агар саволим ноурин булса олдиндан узр!Хозирги кунда аеллар ва кизларни кул тирнокларида ранг ( лак ) куриб коламиз,аелларимизни узларига шундай безак беришларига исломда кандай каралади,мана шу мумкинми?еки шу нарса билан савдо килиш-чи?агар шу нарсани ен атрофимиздаги аелларимиз тирнокларига куйиб юришган булса-ю,бу гунох иш булса каффороти кандай?жавобингиз учун олдиндан рахмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Бу каби бўёқларни балоғатга етган қизлар ишлатса тоҳарат ва ғуслларида камчилик юз беради. Бошқа ишлар ҳам шунга қараб бўлаверади.