Ассалому алайкум! Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ғойибдан жанозаларини ўқиган кишининг исмлари ким бўлган?
Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Нажоший ҳамда Муовия Лайсий розияллоҳу анҳумоларга ғоибона жаноза ўқиганлар. Ҳанафий ва Моликий мазҳаби уламолари буни, “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзларига хос” дейишган. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлик даврларида у зотга қадрдон бўлган кўп саҳобийлар сафарда вафот топганлар. Уларнинг хабарлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етиб келганида(баъзилариники ваҳий орқали. Масалан Жаъфар Тойяар ҳамда тутинган ўғиллар Зайб ибн Хорисалар каби) ғоибона жаноза намозини ўқимадилар. Ҳолбуки : “Сизлардан бирортангиз вафот топса. Албатта менга хабарини етказинглар. Чунки менинг унги ўқиган жаноза намозим у учун раҳматдир” деганлар. Валлоҳу аълам! http://siyrat.uz/?p=577