Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қурбонлик

21:38 / 04.07.2022 | Ma'rufxon CZ | 1016

Ассалому алайкум! Биз оилада 2 ўғлим ва турмуш ўтоғим бор, яъни 4 кишимиз. Қурбон байрамида мен нечита қўй қурбонлик қилишим керак? Мен чет элда вақтинча ишлайман, бу ерда қурбонлик нархи қўйилган, шу нархда пул жўнатиб узб да қўйни қурбонлик қилсам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қурбон ҳайитида нисоб миқдоридаги мол-мулкка эга бўлган кишиларнинг зиммасигагина қурбонлик қилиш вожиб бўлади. Нисоб миқдоридаги мол-мулкка эга бўлмаганлар эса қурбонлик қилишлари шарт эмас. Сизнинг оилангизда кимларнинг мол-мулки нисоб миқдорига етган бўлса ўшалар ўз номларидан қурбонлик қилишсин. Қолганлар қурбонлик қилишлари лозим эмас. Қурбонликни вожиб қиладиган нисоб бу ҳозирги пайтда 85 гр тилло ёки 34 млн сўм пул ёки қиймати шунга тенг бўлган, аслий эҳтиёжлардан ошиқча бўлган мулкдир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat