Ассалому алайкум! “Роббиғфир варҳам ва анта хойрурроҳимиийн” сўзларининг маноси қандай? Мен бир истиғфор эшитдим, аммо яхши эштолмадим деб қўрқаман. Истиғфор қуйидагича эди. эштишим буйича: “Астағфуруллоху ва атубу илайх” Бу истиғфор аслида ҳам шундай айтиладими? Агар нотўғри бўлса тўғрилаб ёзиб беринглар илтимос.
Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Муъминун” сураси 118-оятида марҳамат қилади: وَقُل رَّبِّ اغْفِرْ وَارْحَمْ وَأَنتَ خَيْرُ الرَّاحِمِينَ 118. Сен: «Роббим, мағфират қил, раҳм қил. Сен раҳм қилувчиларнинг яхшисисан», – деб айт.(“Тафсири Ҳилол” китобидан). عَنْ زَيْدٍ مَوْلَى النَّبِيِّ صلي الله عليه وسلم أَنَّهُ سَمِعَ النَّبِيَّ صلي الله عليه وسلم يَقُولُ: مَنْ قَالَ أَسْتَغْفِرُ اللهَ الْعَظِيمَ الَّذِي لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ الْحَيُّ الْقَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ، غُفِرَ لَهُ وَإِنْ كَانَ فَرَّ مِنَ الزَّحْفِ 4695. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлолари Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Албатта, у киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким «Астағфируллоҳал азиймаллазии лаа илааҳа иллаа ҳувал-Ҳайюл-Қайюму ва атуубу илайҳи», деса, мағфират қилинади. Ҳатто урушдан қочган бўлса ҳам», деганларини эшитган экан». Шарҳ: Дуонинг маъноси: «Ҳайй ва Қойюм бўлган, Ўзидан бошқа илоҳ йўқ Улуғ Аллоҳга истиғфор айтаман ва Унга тавба қиламан». Ушбу дуони Бомдоддан олдин бир юз бир марта айтиб юриш тавсия қилинади. Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!