Ассалому алайкум! Мухтарам устозлар, қарздорлик, омадсизлик, иш юришмаслик ва шу каби дилни хира, хаёлни паришон қиладиган ҳолатлардан боши чиқмай қолган, ота-онаси ва яқинлари ишончини оқлай олмаётган, дўстларининг ёрдамидан умиди узилган, борган сари залолатга юз тутаётган инсон Аллоҳдан ўлим сўраса бўладими?
Ва алайкум ассалом! Бўлмайди. Аллоҳдан ўлим сўраш ўрнига нусрат(ёрдам, мадад) сўраш керак. Валлоҳу аълам!