Ассалому алайкум! Мен дуо қилаётганимда, ўқиган Қуръон тиловатим ёки Аллоҳ Таолони зикр қилганимдан кейин, шу ўқиганларимдан келиб чиққан ажр ва савобларни аввало пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам ва бу дунёдан ўтган барча пайғамбару анбиёлар соллаллоҳу алайҳи ва салламларга бағишладим деб дуо қиламан. Устозлар, мени дуойим тўғрими, яъни барча пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламлар деса бўладими? Ёки соллаллоҳу алайхи ва салламни фақат пайғамбаримиз алайҳисаломга нисбатан айтишим керакми?
Ва алайкум ассалом! Барча пайғамбарларга ҳам салавот ва салом юбориш маҳбуб амаллардандир. Валлоҳу аълам!