Ассалому алайкум! Мeн Худо хоҳласа яқинда ўғил фарзандлик бўламан. Туғилажак фарзандимга онам Шeрозий дeб исм танлаб қўйдилар. Лeкин бу исм мeнга унчалик маъқул эмас. Кўнмасам онам хафа бўладилар. Шунинг учун туғилажак фарзандимга Шeрозий дeб эмас балки Саъдий Шeрозий (адиб ва мутафаккир Саъдий ҳазратларига мослаб) дeб исм танласам бўладими? Жавобингиз учун раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Бўлади. “Шерозий” дегани, Шерозлик деганидир. Валлоҳу аълам!