Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёли намоз ўқимаса

08:01 / 28.01.2017 | Komoliddin | 1340

Ассалому алайкум! Агар эр киши ўзи ибодатда бўлса, унинг жуфти ҳалоли эри томонидан номоз ўқишга бир неча маротаба насихат қилиб ибодатни тўла тўкис адо қилишини буюрса, лекин аёли хоп деб ибодатни амалга оширмай юрса қандай йўл тутилади? Жавоб учун олдиндан  ташаккур.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сиз чиройли насиҳат ва ҳикмат билан оилангизни намозга чорлашда давом этаверинг. Намозга шавқини зиёда қиладиган китобларни биргаликда ўқинглар. Аллоҳ таоло “Тоҳа” сурасида марҳамат қилади :

 وَأْمُرْ أَهْلَكَ بِالصَّلَاةِ وَاصْطَبِرْ عَلَيْهَا لَا نَسْأَلُكَ رِزْقًا نَّحْنُ نَرْزُقُكَ وَالْعَاقِبَةُ لِلتَّقْوَى۝

132. Аҳлингни намозга амр эт ва ўзинг унга сабр қил. Сендан ризқ сўрамасмиз. Биз сенга ризқ берамиз. Оқибат эса тақвоникидир. 

Мусулмоннинг биринчи бурчи аҳлини, оиласини мусулмон қилишдир. Бу ишда намоз муҳим ўрин тутади. Шунинг учун аҳлингни, оила аъзоларингни намоз ўқишга буюр. Ўзинг ҳам сабр ила намозда бардавом бўл ва аҳлингни намозга ундашда давом эт. Аллоҳ сендан бошқа нарсани сўрамайди. 

«Сендан ризқ сўрамасмиз. Биз сенга ризқ берамиз». 

Ўша берган ризқимизга шукр қилиб, намоз ўқи ва намозга буюр. 

«Оқибат эса тақвоникидир». Яхши оқибатга сазовор бўлиш тақвога боғлиқдир. ("Тафсири ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам! 

http://savollar.islom.uz/savol/29738

Топ рейтинг www.uz Openstat