Ассалому алайкум! Ҳозирда юртдан ташқарида эдим, намоз ўқишни энди ўрганаябман. Ёнимда сўраб билишга имконият камроқ. Бу ерда намоз вақти мисол учун 29-май 2016 йил санаси буйича, — Фаджр: 1:38. Васход: 3:50. Зухр: 12:58. Аср: 17:33. Магриб: 22:53. Иша: 23:29 экан. Интирнeт сайтдан топган эдим, манзил: http://m.time-namaz.ru/43_sankt_peterburg_vremy_namaza.html
Тушунчам бўйича, Фаджр: 1:38 кун чиқиши, Васход: 3:50 қуёш чиқиши бўлса, тўрт ракъат бамдодни 1:38 билан 3:50 ўртасида ўқишим мумкунми? Ёки «Фаджр: 1:38» да, ёки «Васход 3:50» да ўқишим кeракми? Қолганларини ҳам юқоридаги аниқ қилиб ёзилган вақт бўйича ўқийманми? Саволим чалкаш бўлса узр, иложи бўлса соддароқ йўсинда тушунтирсангизлар. Жавобларингиз учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Бамдодни 1:38 билан 3:50 ўртасида ўқишингиз мумкин. Қолганлари ҳам шу каби. Пешинни асргача, асрни шомгача, шомни хуфтонгача, хуфтонни бамдоднинг вақти киргунича адо қилсангиз, ўз вақтида адо қилган бўласиз. Вақти кириши билан адо қилсангиз афзал. Валлоҳу аълам!