Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Васият ҳақида

17:11 / 31.05.2016 | Akbar | 2561

Ассалому алайкум! Агар ота, вафотидан сўнг ювинтиришни ўғлига васият қилган бўлса, ўғли отасини ювинтириши жоизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Маййитни ғусл қилдириш улкан савоб ҳисобланади. Мабодо маййитдан бирор айбларни кўриб, уни яширадиган бўлса, у учун янада улкан савоб бор. Бу нарса маййитни ғусл қилдираётгандаги сув қуйиб берган, ёнбошлатишда ёрдам берган кишиларга ҳам таълуқлидир. Ҳар бир фарзанд ўзининг энг азиз кишисини, энг охирги хизматини қилиб, улкан ажрларга эга бўлишга ҳаракат қилиш керак. 

عَنِ النَّبِيِّ صلي الله عليه وسلم أَنَّهُ قَالَ: «مَنْ غَسَّلَ مَيِّتًا ثُمَّ لَمْ يُفْشِ عَلَيْهِ خَرَجَ مِنْ ذُنُوبِهِ كَيَوْمِ وَلَدَتْهُ أُمُّهُ». رَوَاهُ ابْنُ مَاجَهْ 

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан қилинган ривоятда:

«Ким бир маййитни ювса-ю, уни сатр қилса, гуноҳларидан худди онасидан туғилган кунидагидек бўлиб чиқади», дейилган.

Ибн Можа ривоят қилган.("Кифоя" китобидан). 

عن أبي رافع عن النبي صلى الله عليه وسلم أنه قال: من غسل ميتا فكتم عليه غفر له أربعون كبيرة، رواه الطبراني في معجمه الكبير قال الحافظ ابن حجر في كتابه "الدراية في تخريج أحاديث الهداية" إسناده قوي 

Абу Рофиъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Ким бир маййтни ғусл қилдириб, ундаги(айб саналган) нарсаларни беркитса қирқта гуноҳи кабираси мағфират қилинади” деганлар”. 

Табароний ривояти. 

Ҳофиз ибн Ҳажар раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг “Аддироя фи тахрийжи аҳадисил ҳидая” китобларида “бу ҳадиснинг санади кучли” деганлар. 

وعن أبي رافع قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: من غسل ميتا فكتم عليه غفر له أربعون مرة، ومن كفن ميتا كساه الله من سندس وإستبرق الجنة، ومن حفر لميت قبرا وأجنه فيه أجري له من الأجر كأجر مسكن إلى يوم القيامة. رواه الحاكم. وقال: هذا حدث صحيح على شرط مسلم 

Абу Рофиъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Ким бир маййтни ғусл қилдириб, ундаги(айб саналган) нарсаларни беркитса, қирқ бор гуноҳи мағфират қилинади ва ким маййитни кафанласа, Аллоҳ таоло унга жаннатнинг ипак ва ҳарирларидан бўлган либос кийдиради ва ким маййитга қабр кавласа ва унга дафн қилса, унга қиёматгача бир масканни ижарага берганнинг ажри ёзилиб турилади” деганлар”.  Бу ҳадисни имом Ҳоким ривоят қилиб, “имом Муслимнинг  шартига кўра саҳиҳдир” деган.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat