Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Нажм сураси 27- ояти ҳақида

18:32 / 04.06.2022 | Abdurahim | 1197

Ассалому алайкум! Мен яқинда Қурони Каримнинг шайх Аловуддин Мансур  роҳимаҳуллоҳнинг таржимасини ўқиётиб, Нажм сураси 27-оятининг тафсирида сал тушунмовчиликка дуч келдим. Оятнинг маъноси қуйидагича: Дарвоқеъ Охиратга иймон келтирмайдиган кимсалар фаришталарни аёллар номи билан атайдилар. Оятнинг маъноси шу экан. Саволим қуйидагича: Биз оналаримизга, аёлларимизга айнан шундай деб мурожаат қиламиз. Бу оятнинг тафсирини ўқиб туриб қўрқиб қолдим. Онани, аёлини фариштам деб чақирган одам диндан чиқиб қолмайдими? Чунки охиратга иймон келтирмайдиган кимсалар дейилмоқда.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Фақат таржима ўқиб хулоса чиқарманг, оятнинг тафсирини ҳам ўқинг.

27. Албатта, охиратга иймон келтирмаганлар фаришталарни аёл номи билан номларлар. 
Араб мушриклари фаришталарни аёл деб эътиқод қилганларини айтдик. Уларга номларни ҳам худди аёлларникига ўхшаганини қўйиб олишарди. Бундан ташқари, уларнинг Лот, Уззо, Манот каби бутлар ҳам аслида фаришта бўлганлар, деган афсоналари ҳам бор эди. Шунинг учун уларга ҳам аёлларга хос номларни қўйишган эди. (“Тафсири ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat