Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ғиштга олдиндан пул тўлаш

17:22 / 31.05.2016 | aqoid | 2687

Ассалому алайкум! Бир акамиз шу йил қурилиш қилмокчи эди. Шу акамизни  таниши қиш кунлари пул керак бўлиб, олдиндан  арзонроқ нархда, яъни 50 сўмдан ғишт қуйиб бераман деб 30,000 та ғиштга пул олган. Ҳозирда ўша акамиз қурилиш қилмайдиган бўлди. Пул олган таниши эса, ғишт тайёр бўлганлигини, келиб олиб кетишини айтган. Ҳозирда ғиштнинг нархи 65-70 сўм. Ўша акамиз ғиштни сотиб юборса бўладими ёки ўша берган пулини ўзини қайтариб олсинми? Ўзи умуман шунақа олдиндан арзонроқ нархда тўлаб қўйса бўладими? Биздан ҳам баъзи танишларимиз қиш кунлари  шунақа, олдиндан арзонроқ нархда пул сўрашади. “Бизга ғишт керакмас” десак ҳам “фойдасига сотиб юбораверасиз” дейишади. Баъзида ярим, баъзида эса учдан бир арзон нархда қуйиб беришини таклиф қилишади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бу худди олдиндан бир ишга буюртма бериш кабидир. Бу жоиз бўлиб, буни шариатда “истисноъ” дейилади. Бирор дурадгорга олдиндан пул бериб, буюм ясатиш кабидир. Ғиштни олиб сотиши мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat