Ассалому алайкум! Аллоҳ илмингизни янада зиёда қилсин. Саволим қуйидагича: Дўстим маиший техника ва бошқа хўжалик буюмлари савдоси билан шуғулланади. Яқинда мени ҳам ўз бизнесига сармоя киритиб шерик бўлишимни таклиф қилди. Лекин бир масалада дўстим билан бироз баҳслашиб қолдик. Дустим кўп ҳолларда моли (маиший техника, телефонлар ва ҳ.к.) ни пулини бўлиб тўлашга ёки банкдан харидор номига кредит расмийлаштириб тўлашга сотади. Албатта бўлиб тўлаш ёки банк кредити орқали сотилган товар нархи нақд пулга сотиладиган нархидан анча қимматроқ бўлади. Яъни товарнинг нархи нақд пулга 1.000.000 сўм бўлса, дўстимнинг ўзига қанчадир муддат ичида бўлиб тўлаш ёки банк орқали кредит орқали тўланса бу нарх 1ъ500ъ000 сўм бўлиши мумкин. Биринчи ҳолатда, яъни харидор банкдан ҳеч қандай кредит расмийлаштирмасдан маълум бир товар учун унинг ҳаққини дўстимга бўлиб тўлашга келишса бу шаръан жоиз бўлади деб биламан. (Масалан, 1 млн сўмлик товарни дўстим пулини маълум муддат ичида бўлиб тўлаш шарти билан 1.5 млн сўмга сотса). Ҳурматли устозлар, шу иккинчи Лекин иккинчи ҳолатда, яъни 1 млн сўмлик товарни харидор номига 1.5 млн сўм миқдорида банкдан кредит расмийлаштириб сотса бу жоиз эмас деб айтдим. Сабаби, бу ерда товар сотувчи (дўстим) товар учун пулни вақтида, керак бўлса олдиндан оляпти (банк товар учун дўстим ҳисобига пулни олдиндан ўтказяпти, дўстим пул тушгандан кейин товарни беряпти), ва сотувчи бу ҳолатда ҳеч қандай риск (таваккалчилик) қилмаяпти. Шундай экан нега нақд пулга 1 млн сўмга сотаётган товарингизни нега 1.5 млн сўмга сотяпсиз? Ахир пул сизга банк томонидан бир йўла тўлалигича тўланяптику, рискни банк қиляпти, сиз эмас деб айтдим. Харидор пулни бўлиб тўлайди, лекин товарнинг эгасига эмас банкка тўлайди. Бу иккинчи ҳолатдаги савдо харидорни чалғитиш, унинг вазиятидан ёки соддалигидан фойдаланишга ўхшаб қоляпти менинг назаримда. Тўғри, харидор ҳар икки ҳолатда ҳам товар пулини бўлиб тўлайди, лекин биринчи ҳолатда 1.5 млн сўмнинг ўзини бўлиб тўлайди, иккинчи ҳолатда 1.5 млн сўмга банкнинг фоизини ҳам қўшиб тўлайдида. Шу боисдан буни шаръан ножоиз бўлса керак деб ҳисоблаяпман. Шу боисдан ҳурматли устозлар, иккинчи ҳолатдаги савдо ҳақида аниқ жавобингизни билмоқчи эдим.
– Ва алайкум ассалом! Бир инсон бошқа бир инсонни судхўрликка қўл уришига сабабчи бўлса масалан “сиз нарса сотсангизгина судхўрликка пул оламан бўлмаса олмайман” деса сиз уни олишига сабабчи бўлсангиз гуноҳига ҳам шериксиз. Валлоҳу аълам!