Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳижобли ўқитувчи

21:58 / 08.09.2021 | Dilbarxon | 1254

Ассалому алайкум! Мактабда рўмолни ўқитувчиларга орқадан ўратиляпти. Узун юбкага рухсат берди шукр. Сочимни, бўйнимни беркитиб орқадан ўрасам бўладими? Бир устоз фитна чиқмаслиги учун мактабда мумкин дебдилар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! “Кифоя” китобида шундай дейилган: “Ҳур аёлнинг жамики бадани авратдир. Юз, икки қўл ва оёқ бундан мустасно”. Шунга биноан томоқ қисми ҳам беркилиши керак. Ҳижоб деб қора ёки бошқа рангли махсус тикилган кийимга маҳкам туриб олмасдан нима билан бўлса ҳам авратларингизни тўсинг. Кийимда икки шарт бўлади. Бири ичи кўринадиган даражада шаффоф бўлмаслиги, иккинчиси аъзоларни бўртиб кўринадиган даражада тор бўлмаслиги. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat