Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хадия хакида

00:00 / 26.12.2011 | eski savollar | 2325
Мухтарам УстозУстоз бир одам ўзига тинч бўлган диндор оилага куёв бўлибди, тўйдан сўнг қайнота тарфдан куёвникига мехмон бўлиб келишса, "қўйиқ" нозу неъматлар билан келишар экан.Лекин куёв уларчалик бадавлат эмаслиги учун уларникига мехмондорчиликка борса 6 донагина нон харид қилиб олиб борибди (бу ҳечхам бахилликдан эмас, қайнотасининг оиласи бой оилалиги учун пилимни исрофга сарфламай, ўзлари мендан анчагина бадавлат, исрофлигини тушиниб қолишар деган ниятда).Қайнотаси унга "Мехмондорчиликка борилса, кўпроқ нозу неъматлар билан бориш керак" дегандек шаъма қилибди.Устоз Куёв ўзи бадавлат бўлган қайнотасиникига мехмонга борганда "қўйиқ" нозу неъматлар билан бориши лозимми..? бундай холатда исроф бўлмайдими..? Агар хечқиси йўқ десангиз. Йигит албатта шундай қилади Иншааллоҳ.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Агар икки тараф ҳам исроф қилмаса яхши бўлади. Аммо сизларни нимани исроф, нимани камтарлик деб билишингизни мен билмайман. Бу борада биров сахий, биров бахил бўлиши ҳам мумкинку. Одамларга урф бўлган нарсани меъёр қилиб олинса яхши бўлади. Мен бир-бириникига боришда олиб бориладиган нарса ҳақида ихтилофга тушган қариндошларни биринчи марта учратмоқдаман.

Топ рейтинг www.uz Openstat