Ассалому алайкум! Хотиним онасини уйига бормоқчи эди. Эрталаб ишга кетишда «Кутиб тур, ишдан жавоб олиб ўзим олиб бораман» деб чиқиб кетдим. Ишдан келсам қизимни олиб, мени кутмай кетибди. Қўнғироқ қилишини кечгача кутдим, қилмади. Жаҳлим чиқиб “сен билан ажралдик” деб смс ёздим. Қайнам ва қайнатам “энди ораларинга талоқ тушган” дейишаяпти. Шу ростми? Жавоб учун раҳмат.
Ва алайкум ассалом! “сен билан ажралдик” деб талоқ ниятида смс ёзган бўлса, боин талоқ тушади. Шу ният билан айтилгандан кейин, янги никоҳ ўқитмасдан бирга яшаб бўлмайди. Валлоҳу аълам!