Ассалому алайкум! Агар эр узоқ юртда юриб тел орқали ёзишган аёли хотини эканига шубха қилиб агар сен мени хотиним бўлсанг талоқсан деса ўша ёзган инсони росдан хотини бўлиб чиқса ўртага талоқ тушадими?
– Ва алайкум ассалом! Талоқ тушади. Бундан олдин икки талоқ тушмаган бўлса, никоҳ ўқитиш керак. Валлоҳу аълам!