Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, агар аёл киши Маккаи мукаррамада имомга иқтидо қилиб, фарз намозини ўқиётган вақтида ўзига номаҳрам бўлган эркак билан ёнма-ён туриб қолса намози қабул бўладими? Олдиндан жавобингиз учун раҳмат!
Ва алайкум ассалом! Намози бузилади. Шунингдек унинг икки ёни ва орқасидаги эркакларнинг ҳам. وَإِنْ حَاذَتْهُ امْرَأَةٌ وَهُمَا مُشْتَرَكَانِ فِي صَلَاةٍ وَاحِدَةٍ فَسَدَتْ صَلَاتُهُ إنْ نَوَى الْإِمَامُ إمَامَتَهَا Агар аёл киши сафда эркакка баробар туриб қолса, ваҳоланки улар бир намозда шерик бўлсалар, агар имом аёлга имом бўлишни ният қилган бўлса эркакнинг намози фосид бўлади,. وَالْقِيَاسُ أَنْ لَا تَفْسُدَ وَهُوَ قَوْلُ الشَّافِعِيِّ رَحِمَهُ اللَّهُ اعْتِبَارًا بِصَلَاتِهَا حَيْثُ لَا تَفْسُدُ Қиёс эса унинг фосид бўлмаслигидир ва бу имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳнинг унинг намозини ушбу ўринда фосид бўлмайдиган аёлнинг намозига қиёслаб айтган сўзидир. وَجْهُ الِاسْتِحْسَانِ مَا رَوَيْنَاهُ وَأَنَّهُ مِنَ الْمَشَاهِيرِ وَهُوَ الْمُخَاطَبُ بِهِ دُونَهَا فَيَكُونُ هُوَ التَّارِكُ لِفَرْضِ الْمَقَام ِفَتَفْسُدَ صَلَاتُهُ دُونَ صَلَاتِهَا، كَالْمَأْمُومِ إذَا تَقَدَّمَ عَلَى الْإِمَام Истеҳсон сабаби биз юқорида ривоят қилган ҳадисдир ва у машҳур ҳадислардандир. (Ушбу ҳадисда) мурожаат қилинаётган шахс эркакдир, аёл эмас. Шунга кўра (баробарлик ҳолатида) эркак мақом фарзини тарк қилаётган бўлади. Шунинг учун имомдан олдинга ўтиб кетган вақтда муқтадийнинг намози фосид бўлгани каби унинг намози фосид бўлади, аёлнинг намози эмас. وَإِنْ لَمْ يَنْوِ إمَامَتَهَا لَمْ تَضُرَّهُ وَلَا تَجُوزُ صَلَاتُهَا Агар имом (иккаласи баробар бўлган ҳолатда) аёлга имом бўлишни ният қилмаган бўлса, эркакка зарар қилмайди. Аёлнинг намози эса жоиз бўлмайди. لِأَنَّ الِاشْتِرَاكَ لَا يَثْبُتُ دُونَهَا عِنْدَنَا خِلَافًا لِزُفَرَ رَحِمَهُ اللَّهُ، أَلَا تَرَى أَنَّهُ يَلْزَمُهُ التَّرْتِيبُ فِي الْمَقَامِ فَيَتَوَقَّفُ عَلَى الْتِزَامِهِ كَالِاقْتِدَاءِ، Чунки (намозда) шерик бўлиш, имом Зуфар роҳимаҳуллоҳга хилоф равишда, имомнинг ниятисиз собит бўлмайди. Биласизки, имомга туриш тартиби лозим бўлади. Шунинг учун иқтидо қилиш масаласида бўлганидек (туриш тартиби) уни лозим тутиш устига қурилади . إنَّمَا يُشْتَرَطُ نِيَّةُ الْإِمَامَةِ إذَا ائْتَمَّتْ مُحَاذِيَةً. Аёлга имом бўлишни ният қилиш у эркакка баробар бўлиб иқтидо қилгандагина шарт ҳисобланади. وَإِنْ لَمْ يَكُنْ بِجَنْبِهَا رَجُلٌ فَفِيهِ رِوَايَتَانِ، وَالْفَرْقُ عَلَى إحْدَاهُمَا أَنَّ الْفَسَادَ فِي الْأَوَّلِ لَازِمٌ، وَفِي الثَّانِي مُحْتَمَلٌ Аммо унинг ёнида эркак киши бўлмаса, бу борада икки ривоят мавжуд. Уларнинг бири (яъни шарт эмас деганига) кўра (икки ҳолат орасидаги) фарқ биринчи ҳолатда намознинг бузилиши аниқдир, иккинчи ҳолатда эса эҳтимолийдир . وَمِنْ شَرَائِطِ الْمُحَاذَاةِ أَنْ تَكُونَ الصَّلَاةُ مُشْتَرَكَةً، وَأَنْ تَكُونَ مُطْلَقَةً، وَأَنْ تَكُونَ الْمَرْأَةُ مِنْ أَهْلِ الشَّهْوَةِ. وَأَنْ لَا يَكُونَ بَيْنَهُمَا حَائِلٌ (Эркак ва аёл) баробар бўлиши(да намознинг бузилишининг) шартларидан намоз муштарак бўлиши, мутлақ бўлиши ва аёл шаҳват аҳлидан бўлиши ҳамда улар орасида тўсувчи бўлмаслигидир . لِأَنَّهَا عُرِفَتْ مُفْسِدَةً بِالنَّصِّ، بِخِلَافِ الْقِيَاسِ فَيُرَاعَى جَمِيعُ مَا وَرَدَ بِهِ النَّصُّ. Чунки баробарлик (ҳолатида намознинг бузилиши) қиёсга хилоф тарзда насс билан собит бўлган. Шунинг учун Насс ворид бўлгандаги ҳолатларнинг барчасига риоя қилинади.(“Ҳидоя” китобидан). Валлоҳу аълам!