Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қурбонлик турлари

19:35 / 05.09.2017 | Jobir_1977 | 3987

Ассалому алайкум! Устозлар, қурбонликни турлари ҳақида яъни вожиб, суннат ва назр бўладими? Бир қора молни 7 киши сўйишсаю уларни орасида бирини моли нисобга етмаганлиги сабабли назр қилган бўлса гўшт тақсимоти қандай бўлади? Назр қилган ҳам пишириб эҳсон қилаверадими ёки шерикларидан бири суннат деб сўйган бўлсачи?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! “Бадоиъ уссаноиъ” китобининг соҳиби қурбонлик қилишни назр қилиш билан жонлиқ сўйишни назр қилишни ажратганлар. Қурбонлик қилиш фақат қурбонлик кунларида бўлади. Жонлиқ сўйишни назр қилиш эса масалан “Тузалсам жонлиқ сўяман, ишим битса жонлиқ сўяман” кабилар қурбонлик кунларига хос бўлмайди. Булардан мақсад сўйиб, гўштини фақир-мискинларга тарқатиш бўлади. Шунинг учун бундан назр қилган одам ва унинг яқинлари ейиши жоиз бўлмайди. Яъни ҳаммасини фақир-мискинларга тарқатиш керак бўлади. Қурбонлик қилишни назр қилган одам эса қурбонлик кунида қурбонлик қилишни мақсад қилгани учун қурбонлик қилиши билан назрни адо қилган бўлади, гўштидан ўзи ва яқинлари еяверади. Биринчи турдагини емаслигига сабаб шариатимизда қурбонлик ва ақиқадан бошқа ҳолатларда ибодат тариқасида жонлиқ сўйиш йўқ. Жонлиқ сўйишни ният қилган одамни иши бекорга чиқмаслиги учун фуқаҳоларимиз “Бундай киши сўйиб, гўштини фақир-мискинларга тарқатишни ният қилган бўлади. Шунинг учун ўзи ейиши жоиз бўлмайди” деганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat