Ассалому алайкум! Мен сизларни сайтларингни мунтазам кузатиб бораман билмаган нарсаларимни ўқиб ўрганяпман. Бунинг учун сизларга раҳмат.
1). Мен хар қандай намоз пайтида қироатни ўзи эшитадиган даражада айтиб ўқиш керак, агар ичида ўқиса таҳоратсиз намоз ўқиган билан баробар деган жавобингларни ўқидим. Яна бир саволда 1-2-раъкатларда овоз чиқармай ўқибман деган мазмундаги саволга қайтадан ўқинг деб жавоб берибсизлар. Мен намозни бошлаганимга 5 ойча бўлди. Бу ҳақида билмасдим, жамоат билан намоз ўқиганимда хам ичимда ўқирдим. Бунинг устига қазо намозларимни хам шундай ҳолатда ўқиганман. Шу пайтгача ўқиган намозларим нима бўлади? Қайтадан ўқишим керакми?
2). Руку ва саждага борганда айтиладиган такбирни ўтириб ўқиладиган аттахиятни ҳам овоз чиқариб ўқиладими?
Ва алайкум ассалом! 1). Жамоатда ўқиган бўлсангиз имомнинг қироати сизга қироат ҳисобланиб, қайта ўқишга ҳеч қандай ҳожат йўқ. Қазоларни эса қайта ўқийсиз. Ичида ўқиш деганда лабини ҳам қимирлатмасдан хаёлидан ўтказиш назарда тутилган. 2). Ўзи эшитадиган даражада ўқилади. Валлоҳу аълам!