Ассалому алайкум! Яқинда бир воқеани эшитиб ҳайрон бўлдим. Қўшнимиз вафот этувди қабристонга бориб бундан 20 йил аввал вафот этган эрининг ёнидан қабр кавлашаётганда, ўша 20 аввал кўмилган эрининг қабри очилиб кетибди ва қўшнимни ўша қабрга қўйишибди. Эр ва хотинни бир қабрга қўйиш мумкинми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Суякларини алоҳида бирор жойга йиғиштириб қўйган бўлса жоиз. Валлоҳу аълам!