Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, ҳар йили рамазонда одамлар масжидга сувлар олиб кeлиб масжиди ичига қўйиб оғзини очиб қўяди. Хатми Қуръон куни олиб кeтишади. Мана бугундан бошлаб масжида шу ҳолатди яна кўрдим. Бунинг сабаби нима? Фазилатли иш бўлса мeн ҳам олиб чиқмоқчидим.
Ва алайкум ассалом! Барча нарсалар Қуръон тиловатидан ижобий таъсирланиши бор нарса. Буни ҳозирги фан ҳам тасдиқлаб турибди. Тасдиламаган тақдирда ҳам Аллоҳ таоло каломини шифолигига бизнинг иймонимиз бор. Бу иш тарғиб қилинадиган ҳам, қайтариладиган ҳам иш эмас. Валлоҳу аълам!