Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фосик ва бидъатчи имом оркасида укилган намоз

00:00 / 13.08.2012 | eski savollar | 4493
Ассалому алайкум! савол: Абдуллох Бухорий деган ахли илм киши Мухтасар ул Кудурийни жамоат ва имомат бобини шарх кила туриб, фосик имомнинг ортидан укилган намоз ханафий мазхаби буйича кайтадан укилади, деб айтди. Лекин кайси китобда, кайси олим шундай фатво берганлигини айтмади. Усто ханафий мазхаби буйича фосик ва бидъатчи имом ортидан укилган намоз кайта укиладими? Илтимос бу масалада батафси тушунтириш берсангиз. Сабаби уша дарсларни тинглаганлар масжидга бормай куйишди. Янги ихтилофлар чикиш хавфи чикмокда. Шунинг учун бу масалада сиз азиз устозга мурожаат килишга мажбур булдим. Эътиборингиз учун ташаккур!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу масала бўйича Аҳли сунна ва жамоа айийдавий мазҳаби, жумладан ҳанафийларнинг асл ақийда китоблари бўлмиш “Тоҳавия”нинг шарҳини келтиршга ижозат бергайсиз:- Аҳли қибланинг яхшисию фожири ортидан намоз ўқиш жоиз, деб биламиз. Улардан ўлганларига жаноза ўқиш жоиз, деб биламиз. Шарҳ: Ушбу иборада икки масала бор: Биринчиси: Намозда ҳар бир яхшига ва фожирга иқтидо қилиш жоизлиги. Иккинчиси: Ҳар бир яхши ва фожирга жаноза ўқиш жоизлиги. Биринчи масаланинг далили: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир яхши ва фожир ортидан намоз ўқийверинглар», деганлар. (Дора Қутний ривоят қилган). 2. «Саҳиҳи Бухорий»да Абдуллоҳ ибн Умар ва Анас ибн Молик розияллоҳу анҳулар Ҳажжож ибн Юсуф ас-Сақафий ортидан намоз ўқиганлари ривоят қилинган. Ҳажжож фосиқ ва золим бўлгани эса, маълум ва машҳур. Шунингдек, Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ал-Валид ибн Уқба ортидан намоз ўқир эдилар. У эса, ароқ ичар эди. 3. Шунингдек, яна «Саҳиҳи Бухорий»да ривоят қилинишича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Улар сизларга намозга ўтадилар. Агар тўғри қилсалар сизга ҳам, уларга ҳам фойда. Агар нотўғри қилсалар, сизга фойда, уларга зарар», - деганлар. Ҳеч ким шак-шубҳа қилмайдики, фожирдан мурод, эътиқодида бидъат йўқ одамдир. Чунки, ширк соҳиби ва эътиқодий бидъат соҳиби мўмин бўлмайди. Унга қандоқ қилиб иқтидо қилиб бўлади?! Имомлар иттифоқ қилганларки, бидъати ва фосиқлиги билинмаган одамнинг орқасидан намоз ўқиса бўлади. Иқтидо қилувчи имомнинг эътиқоди қандоқ эканини билиши шарт эмас. Шунингдек, бу ёки у нарсада қандоқ эътиқоддасан? -деб имтиҳон қилиш ҳам шарт эмас. Ҳоли номаълум одамга намозда иқтидо қилинаверади. Тўғриси, ўз бидъатига даъват қилаётган бидъатчининг ва фосиқлиги маълум фосиқнинг ортидан намоз ўқилаверади. Агар у тайинлаган имом бўлиб, ундан бошқанинг ортида ўқиш имкони бўлмаса. Ёки у жума, ҳайит ва арофот намозларига имом бўлса. Бундоқ имом ортидан намоз ўқишни барча салафу халаф жоиз кўрганлар. Лекин, аввал айтилганидек, унинг бидъати эътиқодий бўлиб ижмолий ақийдаларга бирор нарса зиёда ёки нуқсон қилмаган бўлиши шарт. Бидъатчи ва фосиқнинг ортидан намоз ўқиш жоизлиги билан бирга, макруҳликдан холий эмас. Аммо қайта ўқиш лозим бўлмайди. Чунки, Абдуллоҳ ибн Умар, Анас ибн Молик, Абдуллоҳ ибн Масъуд каби саҳобаи киромлар фожир бошлиқлар ортидан жума ва жамоат намозларини ўқиганлар, аммо қайта ўқиб олмаганлар. Бунинг маъноси, бидъатчи ва фожирни имом қилиб қўйиш керак, дегани эмас. Балки, уни кетказиб, яхши, тақводорни имом қилиш керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat