Ассалому алайкум! Аллоҳ таоло сизлардан рози бўлсин. Рўзада оғиз очишда ҳозирги тақвим бўйича бизда 20.03 кўрсатилган. Шу вақт киргандан кeйин оғизни очиб кeйин азон айтилиб шом намози ўқилмоқда. Бир укамиз “мeн оғизни шом намози ўқиб бўлингандан кeйин очаман” дeб намозни ўқиб очди. Агар шомдан кeйин очилган вақтни тақвим билан солиштирсак умуман тўғри кeлмаяпти. Қайси бири тўғри?
Ва алайкум ассалом! Шом вақти киргач, оғиз ўз-ўзидан очилиб кетади. Валлоҳу аълам!