Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Иймон туғрисида

00:00 / 23.10.2007 | eski savollar | 2324
Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари, Аллоҳ сизни илмингизни янада зиёда қилсин. Ҳазрат сизга мактуб ёзишимдан олдин барча берилган саволларни иложи борича очиб, ўқиб чиқишга ҳаракат қилдим. Биласизми, қалбим яна таскин топиши учун сизга мактуб ёзяпман. Мен яқинда беш вақт намоз ўқишни бошладим. Шу сайт орқали кўп нарсаларни ўрганиб боряпман.Лекин мени қийнаётган нарса шуки, мен динимизга қизиққанлигим сабабли кўп диний мақолаларни ўқиганман, шулар қаторида динимизга қарши миссионерлар тўғрисидаги турли мақоларларни ҳам ўқиганман. Лекин намоз ўқиётган вақтимда фикрим ўша миссионерларни айтган бемаъни гаплари билан чалғиб кетаверади. Ёки бу қандайдир шайтон васвасасими? Ҳазрат қандай маслаҳат берасиз, нима қилсам шу бемаъни фиклардан халос бўлиб, ўқиган намозим бекаму-куст бўлади?Кейинги саволим: Мен бундан 3 йил олдин армия сафида хизмат қилганман, хизмат вақтим тугагандан кейин бир офицер менга йўл ҳаражатим учун бироз пул берган эди. Албатта берган пулига рози бўлиб берганди. Ўша пулни олишда олдин қайтараман деб ният қилиб қўйгандим. Лекин ҳозир ўша кишини топишимнинг иложи йўқ. Уй манзили ҳам, телефон рақами ҳам йўқ. Нима қилсам ўша кишидан олган қарзим бўйнимдан соқит бўлади? Бирор фақир кишига ўша миқдордаги пулни садақа қилиб берсам ҳам бўладими? Жавобингиз учун раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

[қуоте аутҳор=Актамбек линк=топиъ=6235.мсг52026#мсг52026 дате=1193148311]Кейинги саволим: Мен бундан 3 йил олдин армия сафида хизмат қилганман, хизмат вақтим тугагандан кейин бир офицер менга йўл ҳаражатим учун бироз пул берган эди. Албатта берган пулига рози бўлиб берганди. Ўша пулни олишда олдин қайтараман деб ният қилиб қўйгандим. Лекин ҳозир ўша кишини топишимнинг иложи йўқ. Уй манзили ҳам, телефон рақами ҳам йўқ. Нима қилсам ўша кишидан олган қарзим бўйнимдан соқит бўлади? Бирор фақир кишига ўша миқдордаги пулни садақа қилиб берсам ҳам бўладими? Жавобингиз учун раҳмат.Агар ҳақ эгаси ва унинг яқинларини топиш имкони бўлмаса, мазкур маблағни ўта камбағал одамга берасиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat