Ассаламу Алайкум!
Аллоҳга ҳамду санолар бо’лсин! Яқинда о’гил фарзандли бо’лдим. Шу фарзандимга саҳоба Абу Бакр Сиддиқ (Р.А) нинг исмларини шу ёзилганим ҳолича қуйсам жоизми?
Ма’носини тeкшириб курсам гуноҳсиз, ма’сум боланинг отаси eкан. Сузма суз қилиб айтганда Бакрнинг отаси eкан.
Шу исмни қуйсам жоизми?
Жавоб учун Ташаккур!
Жавоб:
Ва алайкум ассалом!
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг исми Абдуллоҳ бўлган. Абу Бакр ҳам Сиддиқ ҳам у кишининг тахаллуси ҳисобланади. Биз бу ерда тахаллус дедик, чунки лақаб сўзи ўзбек тилида нотўғри ўринларда ишлатилади. Исмини Абдуллоҳ қўйиб Абу Бакр деб чақирверинг. Унинг маъноси ҳар бир ишда пешқадам деганидир. Валлоҳу аълам!
Ассалому Алейкум!
Ушбу саволга куйидаги жавобни олдим. Жавоб учун ташаккур!
Лекин, тунгич углимнинг исми Абдуллах. Иккинчи углимни хам Абдуллах деб куйсам буладимикан?
Иккичи углимни хам Абдуллах деб куйиб Абу Бакр деб чакирсам хужжатларида адашиб колмасмикан биз?
Ёки Абдуллах исмига пайгамбаримизнинг бирор бир сифатларини кушиб куйиш керакми?
Агар булса, шу тугрисида ёрдам беринг илтимос.
Ёки Мухаммад Юсуф ё булмаса Мухаммад Абдул Жаббор деб куйиб Абу Бакр деб чакирсам жоизми?
Жавоб учун Ташаккур!