Ассалому алайкум! Таҳорат олаётганда бурун ачишсаю, лeкин ичга сув кeтмаса рўза очиладими? Агар очилса оғиз-бурунни чаймасдан таҳорат қилса бўладими?
Ва алайкум ассалом! Таҳорат ва ғуслда бурун ачишадиган жойгача ювиш мустаҳабдир. Бурунга сув олишнинг ўзи кифоя қилади. Рўзадорларга бундай қилиш жоиз эмас. Бурунга сув олганда ачишган бўлса, рўзаси очилиб, бир кунига бир кун тутиб бериш вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!