Ассалому алайкум! Рўзадор аёл қиз тирноғини бўяса бўладими? Яъни тирноқ бўёги билан (лак). Мeнга дугонам айтиши бўйича рўзадор одам тирноғини бўяса рўзаси ўтмайди. Шу саволга илтимос ойдинлик киритсангизлар. Олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Рўзадор бўлмаган ҳолатда ҳам тирноқларига лак қўйиш жоиз эмас. Мабодо лак қўйган ҳолатда ғусл вожиб бўлса, қилган ғусли қусл бўлмайди. Ундай инсон жанобатдан, ҳайз кўрган бўлса ҳайздан пок бўлмайди. Шу ҳолатда давом этаверса, ундан фаришталар кетиб, жинлар илашишни бошлайди. Валлоҳу аълам!