Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шайҳ ҳазратларига саволлар.

00:00 / 21.02.2010 | eski savollar | 2248
Ассалому алайкум, Шайҳ ҳазратлари! Сизга бир нечта саволларим бор эди.1. Қо'шнилар о'ртасида ҳар хил оди бердилар бо'либ туради. Масалан уйда бирор нарса тугаган болса қо'шнидан олиб турилади. Кейинчалик қайтариб берса рибо бо'либ қолмайдими? Ко'пинча қайтариб бераётганимизда керак эмас дейишади биз ҳам керак бо'лас олиб турамиз-ку деб олишмайди.2. Доимий равишда намозларида Иҳлос сурасини зам қилиш ва бошқаларни ҳам шунга тарг'иб этиш то'грими?3. Намоз 2,3 ёки 4 ракатли намоз бо'лса ҳар бир ракатига бир сурани зам қилса бо'ладими?4. Бир киши биродари ҳожатини билиб, унга ёрдам берса эвазига ёрдам бергани учун пул талаб қилаётган бо'са пул бераётган одам гуноҳкор болиб қолмайдими? Биродаричи?5. Масжид ва бошқа жайларда ма'руза бо'лаётган бо'лса овоз ёзиб олинадиган масламалар орқали рухсатсиз ёзиб олса бо'ладими? Агар савол жавоб бо'лаётган бо'лса савол берувчи мавзуни кейинчалик яхшилаб о'рганиб чиқиш учун бо'лсачи?6. Радиода саволли о'йинлар бо'либ туради . Шу о'йинлар ютуқли бо'лса ютиб олса бо'ладими? Радиога телфон қилиш пулли бо'лса қимор бо'либ қолмайдими?7. Танишимга ишлатиб туриш учун о'зимни нарсамни қарзга бериб турган эдим. У менга бошқа керакли нарсани бермоқч қандай олсам то'г'ри бо'лади? Иложи бо'лса то'лароқ жавоб берсангиз8. Кантракт пулини банк орқали то'ласа камроқ то'ланар экан шундай қилса бо'ладими?9. Рибога о'хшайдию, лекин рибо эмас шундай ҳолатлар борми? Шулар ҳақида ма'лимот берсангиз.10. Имом Ҳофиз, Шамсуддин Заҳабийнинг Гуноҳи кабиралар китобида 90-бетида Судхо'рликни 72 та тури ҳақида о'қиб қолдим, бир китобда Рибо 2 хил бо'лади 1.Насия рибоси 2. Савдо рибоси ҳақида о'қигандим. Шу масалани ойдинлаштириб берсангиз. Тушунмай қолдим.11. Базорда нарса сотиб олаётганда мисол учун пиёз сотувчи пиёзини 600 со'мдан бераман деса олувчи 600со'мдан оламан фақат танлаб танлаб оламан деса судхо'рлик бо'ладими?12. Насия савдосида муддати ко'рсатилмаган савдо судхо'рликми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Рибо бўлмайди. Олишмаса, яхши.2. Тўғри эмас.3. Бўлади. Аммо турли бўлгани яхши.4. Иккиси ҳам гуноҳкор бўлмайди.5. Рухсатсиз бўлмайди.6. Бўлиб қолади.7. Икки тарафа рози бўлса, бўлди.8. Бўлади.9. Унақа гап йўқ.10. Буни Заҳабийдан сўранг.11. Пиёзфуруш рози бўлса, бўлмайди.12. Нотўғри.

Топ рейтинг www.uz Openstat