Ассалому алайкум! 1. Зам сураларни тажвид билан ёдлаганим учун балоғатга етмасимдан олдин қариндошларим билан намоз ўқисам, кўпинча мени имомликка ўтказишар еди. Уларнинг намози нима бўлади? 2. Ухлаб туриб ички киймимда озгина оқ суюқликни кўрганимдан кейин ҳам 2 кун ғусл қилмай таҳорат қилиб намоз ўқиганман, кимдир менга иқтидо қилган бўлса, эсимда йўқ. Бу ҳолда нима қилай? 3. Дадамнинг дадасининг бошқа аёлдан бўлган қиз фарзанди, яни менинг аммам менга маҳрам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! 1). Балоғатга етмаган бола балоғатга етганларга фарз намозларида имомлик қилиши асло жоиз эмас. Шундай қилинган бўлса, муқтадийлар ўша намозларни қайтадан ўқиб олишлари шарт.
2). Ўша нарса маний бўлса сиз шу билан балоғатга етгансиз, ғусл вожиб бўлган. Жунуб ҳолда ўқилган намоз дуруст эмас.
3). Маҳрам бўлади. Валлоҳу аълам!